Маданият

Ўзбекистонлик қизлар "Коинот гўзали" танлови финалига чиқишди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Танлов ғолибаси йирик миқдордаги пул мукофоти ва ҳомийлар совғаларини қўлга киритади ҳамда махсус лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бугун Тошкент вақти билан соат 17:00да халқаро "Коинот гўзали" танлови финалида овоз бериш жараёни бошланди. Финалда дунёнинг 6 мамлакатидан (Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Чехия, Германия, Беларус) 11 нафар қиз иштирок этмоқда.

Тошкентлик Анета Султанова ва Анастасия Половинкина танлов финалига чиқишди.

Мадина Рашидова - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Ўзбекистонлик икки қиз “Коинот табассуми 2017” халқаро танлови финалига чиқди

Овоз бериш 19 октябр куни Тошкент вақти билан соат 17:00да ниҳоясига етади. Энг кўп овоз тўплаган 3 нафар финалчи 10 ноябр куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган "Коинот гўзали-2017" танлови ғолибасини аниқлаш ва тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Танлов иштирокчиси учун мана бу ҳавола орқали овоз бериш мумкин.

"Коинот гўзали" танлови жаҳон миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб, унда турмушга чиқмаган 18-26 ёшли қизлар қатнашишлари мумкин.

Мазкур танлов шахсни шакллантириш, оилавий қадриятлар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Танлов ғолибаси пул мукофоти, эсдалик совғалари билан тақдирланади. У шунингдек, халқаро брендларнинг фотосессиялари ҳамда қизиқарли ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0