Жамият

Ўзбекистонда ўсмирларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади

© EARL S.CRYER / AFPБанки с энергетическими напитками
Банки с энергетическими напитками - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Депутатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунига 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларини сотиш ҳамда соат 7 дан 22 гача ушбу ичимликларни реклама қилишни тақиқлаш тўғрисидаги ўзгартиришлар киритиш бўйича иш олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотилишига тақиқ қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Таблетки трамадола - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи дорилар сотувчи йирик гуруҳ қўлга олинди

Янги қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатаси томонидан ишлаб чиқилган. Қонун амалдаги қонунчиликка бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Хусусан, депутатлар "Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги" Қонунни ўзгартишмоқда. Ҳужжатнинг иккинчи моддаси мазкур йўналишдаги тушунчалар билан тўлдирилади.

Жумладан, депутатлар фикрларига кўра, энергетик ичимликлар — бу алкоголсиз ичимлик бўлиб, унинг таркибида организмнинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини кучайтирувчи, тетиклаштирувчи кимёвий моддалар мавжуд. Ичимликлар турлари рўйхати ва энг юқори таркиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқлаштирилади.

Бундан ташқари, қонуннинг 14-моддасининг 5 — қисмида қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдириш таклиф қилинмоқда: "18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларини сотиш тақиқланади".

Ушбу маҳсулотлар рекламаси соҳасида ҳам тубдан ўзгатиришлар кутилмоқда

Депутатлар энергетик ичимликларни соат 7 дан 22 гача электрон шаклда реклама қилишга тақиқ киритиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, хусусан биринчи ва охирги, теледастурлар чоп этиладиган вақарларда ичимликлар товар белгилари ва расмларини чоп этишга тақиқ қўйилади. Шунингдек, тиббиёт, спорт, мактабгача ва бошқа таълим муассасаларида, жамоат транспорт воситалари салонларида энергетик ичимликлар рекламасини жойлаштириш тақиқланади.

Работа фармацевтического предприятия Областной аптечный склад в городе Челябинске - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Дори-дармон тақчиллиги ва унинг нархи ўсиши муаммоси ҳал қилинди

Бу ҳаммаси эмас. 18 ёшга тўлмаган шахсларга реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликларини текинга тарқатиш тақиқланади. Товар белгиси ва расмларинни қўллаган ҳолда вояга етмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларда ҳимойлик қилишни ҳам тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

Ниҳоят мамлакатда вояга етмаган шахслар ўртасида ушбу ичимлик товар белгиси ва номи чизилган футболка, бош кийим ва турли ўйин тадбирларида бепул тарқатиш ёки сотиш тақиқланади.

Ушбу масалада аниқланган қоидабузарликлар жазосиз қолмайди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 — моддаси янги жарима миқдори билан тўлдирилади. 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотган фуқароларга энг кам ойликнинг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга энг кам ойликнинг етти бараваридан ўн беш бараваригача жарима қўллаш таклиф қилинмоқда.

Ҳозирги вақтда ҳужжат муҳокама қилиш жараёнида бўлиб, унга тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0