Тўйлар муборак: депутатлар тўй-ҳашамлар борасида қарор қабул қилишди

CC BY 2.0 / Ly Thien Hoang (Lee) / LTH_5712EСвадебный букет невесты
Свадебный букет невесты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тегишли ташкилотларга тўйларда санъаткорлар томонидан ижро этиладиган қўшиқлар мазмун мундарижасини кўриб чиқиш, пойтахтдан ташриф буюрадиган санъаткорлар лицензияси, уларнинг репертуарини назоратга олиш тавсия этилди

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Самарқанд вилоятида тўй-ҳашамларни тартибга солиш, ортиқча дабдабабозликларга чек қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Дабдабанинг дабдаласи: дабдабага қарши қонун қабул қилинадиган вақт келди

Қарорга кўра, вилоят ҳокимлиги маданият бошқармаси, "Ўзбекконцерт" бирлашмаси вилоят бўлимига тўйларда санъаткорлар томонидан ижро этиладиган қўшиқлар мазмун мундарижасини кўриб чиқиш, пойтахтдан ташриф буюрадиган санъаткорлар лицензияси, уларнинг репертуарини назоратга олиш тавсия этилди.

Бундан ташқари, вилоят ички ишлар бошқармаси тўйлар муносабати билан келин-куёв ва уларнинг яқинлари шаҳарда сайр қилиши ва суратга тушиши жараёнида фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигига қатъий риоя этишини назорат қилиш ва бу бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиши лозим.

Барча маҳалла фуқаролар йиғинларида тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи "Жамоатчилик кенгаши" тузилади. Кенгаш туман ва шаҳарлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида кўп йиллик тажрибага эга бўлган фаоллар, фахрийлардан иборат жамоатчилик комиссиялари ташкил этади ҳамда тўй ва маросимларнинг мазкур жамоатчилик кенгашлари томонидан назорат қилиб борилишини йўлга қўяди.

Келин ва куёв - Sputnik Ўзбекистон
Спиртли ичимликларсиз ва "Малибу"ларсиз - Самарқандда ибратли тўй ўтказилди

Шунингдек, кенгашга тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини ўтказиш тизимини яратиш вазифалари топширилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллигига тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ихчам ўтказиш, шунингдек, тадбирларни дабдабали ташкил этиш ўрнига маблағни кам таъминланган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтиришни тарғиб қилиш тавсия этилди.

Янгиликлар лентаси
0