Ўзбекистонда кучли довул томларни кўчириб дарахтларни қулатмоқда

© Facebook / Uzbek-MDKДеревья повалились на машины в Ташкенте
Деревья повалились на машины в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пойтахтида об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли шамол натижасида дарахтлар машиналар устига қулади

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Facebookдаги Uzbek MDK гуруҳида кучли шамол оқибатида бино томи одамлар устига тушиб кетганлиги ҳақида видео ролик жойлаштирилди.

Шамол оқибатлари акс этган видео роликлар ва суратлар интернет тармоқларида бир зумда тарқалди. Уларда дарахтлар шохлари машиналар устига қулаб тушганлигини кўриш мумкин.   

Фойдаланувчилар ўз изоҳларида мазкур кучли шамолни Москвада бўлган кучли довулига ўхшатишди. Ўша кучли довул вақтида мингдан ортиқ дарахтлар қулаганди. Шунингдек, 20 ортиқ аҳоли истиқомат жойлари электр таъминотидан узилиб, 30 та кўп қаватли ва хусусий уйларнинг томи бузилганди.

Бухоролик интернет фойдаланувчилари ҳам шаҳарда кучли шамол кўп қаватли бинонинг томини кўчириб юборгани тасвирланган видеолавҳа жойлаштиришди. 

Тем временем в Бухаре 😱 t.me/troll_uz

Публикация от TROLL.UZ (@troll.uz) Окт 17 2017 в 11:12 PDT

 

Янгиликлар лентаси
0