Сиёсат

Эрон президенти Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

© Sputnik / Sergey Guneyev / Фотобанкка ўтишПрезидент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива
Президент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. 2017 йилнинг 18 октябрь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Иранское посольство в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эронда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтади
Таъкидланишича, Камилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий қутлови ва ҳурматини Эрон президенти ва халқига етказган.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақа сиёсатига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала