Ўзбекистон ва Эрон 25 миллион долларликдан ортиқ битимлар имзолади

© Sputnik / Рамиль СитдиковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битимлар 18 октябр куни Теҳронда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Эрон бизнес форуми доирасида имзоланди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон 25,5 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича битимлар имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Президент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Эрон президенти Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Бундан ташқари 7,5 млн. долларлик аҳдлашув баённомаси имзоланди.

18 октябр куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон-Эрон ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Эрон ишбилармонларини Ўзбекистон билан ҳар икки томон учун ҳам шубҳасиз фойдали бўладиган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш, лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга чақирди.

Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эрон Ислом Республикаси нефт вазири Бижан Зангане, саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Шариатмадари билан учрашувлар ўтказди.

Янгиликлар лентаси
0