Матбуот ва ахборот агентлиги собиқ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гумондор уч йиллик хизмат фаолияти давомида олдиндан тил бириктирган ҳолда Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бинолардан фойдаланиш бошқармасининг мулкларини ўзлаштириш ва растрата қилиш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. 2013-2016 йилларда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бинолардан фойдаланиш бошқармаси директори лавозимида ишлаган Тошкент вилоятилик шахс бошқарманинг 30 миллион сўмликдан ортиқ мулкини ўзлаштиришда айбланмоқда.

Андижонда мансабдор шахслар ўзаро тил бириктириб газни талон-тарож қилгани фош этилди

Тергов жараёнида маълум бўлишича, гумондор уч йиллик хизмат фаолияти давомида олдиндан тил бириктирган ҳолда Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бинолардан фойдаланиш бошқармасининг мулкларини ўзлаштириш ва растрата қилиш билан шуғулланган.

UzNews.uzнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларига таянган ҳолда маълум қилишича, унга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда

Янгиликлар лентаси
0