Мажидов: профессор-ўқитувчилар касбий малакаларини мунтазам ошириб боришлари зарур

Встреча Министра высшего и средне специального образования И.У. Маджидова с профессорами-преподавателями Ургенчского государственного университета
Встреча Министра высшего и средне специального образования И.У. Маджидова с профессорами-преподавателями Ургенчского государственного университета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Иномжон Мажидов бугунги кунда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ўз фикрларини билдирди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Жорий йил 13 октябр куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Ургенч давлат университети жамоаси билан учрашди.  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.

Узбекские школьники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари: боғчадан талабаликкача

Учрашувда Иномжон Мажидов бугунги кунда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб, илмий-педагогик салоҳият ҳануз паст даражада қолаётганлиги, таълим жараёнининг ўқув-методик ва ахборот таъминоти замонавий талабларга мос эмаслиги, моддий-техник базани тизимли янгилаб бориш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ўқув жараёнини халқаро таълим стандартлари даражасига кўтариш, мутахассис-кадрлар тайёргарлиги жараёнида фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш, университет таълим муҳитини, ёшларнинг билим ва касбий компетентлигини ошириш мақсадларига йўналтирилган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни тадбиқ этиш, таълим сифатини ошириш зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Профессор-ўқитувчиларга бугунги кунда қўйилаётган талаблар ҳақида тўхталиб, профессор-ўқитувчилар ўз касбий маҳорат ҳамда малакаларини мунтазам ошириб боришлари, мутахассислик соҳасида нафақат Ўзбекистон, балки, хорижнинг энг кўзга кўринган олимлари тадқиқот йўналишлари, фан назарияси ва қўлга киритилган ютуқлардан хабардор бўлишлари, хорижий ҳамкор олий ўқув юртларида малака ошириши, докторантурада таълим олиши учун барча шароитлар яратилганлигини айтиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0