Қорақалпоғистон пахта режасини ортиғи билан бажарди

© AFP 2023Сборщики хлопка
Сборщики хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистонлик пахтакорлар давлатга 186 минг 200 тонна пахта топширишлари керак эди

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Хоразм вилоятидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси ҳам 2017 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини адо этди. Бу ҳақда kruz.uz хабар бермоқда.

Шартномага мувофиқ, қорақалпоғистонлик пахтакорлар давлатга 186 минг 200 тонна пахта топширишлари керак эди. 20 октябрь ҳолатига кўра 186 минг 477 тонна пахта топширилиб, режа 100,15 фоизга бажарилди.

Айни пайтда Навоий вилояти пахта топшириш режасини яқин кунларда бажаришга яқин турибди.

Янгиликлар лентаси
0