Дунёда

Ким Чен Ин тўсатдан вафот этса буни биздан сўраманг деди МРБ раҳбари

© KRT via AP Video Северокорейский лидер Ким Чен Ын
Северокорейский лидер Ким Чен Ын - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бундан бюир неча ой олдин Шимолий Корея МРБ ва Жанубий Корея Ким Чен Инни биокимёвий қурол ёрдамида йўқ қилишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. АҚШ Марказий Разведка бошқармаси раҳбари Майкл Помпео миллий хавфсизлик вакиллари жамланган Демократияни ҳимоя қилиш форумида, “Ким Чен Ин тўсатдан вафот этса, буни биздан сўраманг” — деди, South China Morning Post хабарига асосан.

“Ким Чен Ин тўсатдан вафот этса, МРБ тарихини ҳисобга олган ҳолда, мен бу ҳақида ҳеч нарса демайман”, — деди Помпео кулиб.

“МРБ тарихини ҳисобга олган ҳолда” – деганда, Помпео дунёнинг бир неча мамлакатлари раҳбарлари ўлдирилишида МРБнинг “қўли борлигини” ҳақидги гумонларга шама қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бюир неча ой олдин Шимолий Корея МРБ ва Жанубий Корея Ким Чен Инни биокимёвий қурол ёрдамида йўқ қилишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0