Жамият

Бекободда 20дан ортиқ ташлаб қўйилган корхоналар қайта тикланади

© Хокимият Андижанской областиНекогда крупное предприятие в Андижане находится в запустении
Некогда крупное предприятие в Андижане находится в запустении - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Ўзбекситон бўйича ташлаб қўйилган, фаолияти тўхтаилган корхоналарни аниқлаб уларга янги ҳаёт бағишлашни мақсад қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Бекободда 24та ташлаб қўйилган корхоналарни қайта тиклаш билан шуғулланади, дейилган муассаса расмий хабарида.

Қўмита хабарида айтилишига кўра, қайта инвентаризация қилиш натижасида олдин хусусийлаштирилган ва ҳозирги кунда фаолияти тўхтатилган 33та корхона аниқланган. Уларнинг ихтиёрида 22,5 гектардан ортиқ бўш ер майдонлари ва 40,2 минг кв.м бинолар борлиги аниқланган.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли вилоятларида Шавкат Мирзиёев буйруғига биноан махсус ташкил қилинган муассасалараро комиссия, фаолияти тўхтатилган корхоналарни аниқлаб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватини қайта тиклаш билан шуғулланмоқда.

Худди шундай тартибда олдин Чирчиқ туманида 34та фаолияти тўхтатилган корхоналар аниқланиб уларни қайтатдан ишга тушириш масаласи кўриб чиқилган эди.

Янгиликлар лентаси
0