Наманганда бир нечта йирик валютафурушлар қўлга олинди

© Sputnik / Игорь ЗарембоЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманганда йирик миқдорда валютани ноқонуний сотишга уринган 36 ёшли Фахриддин Камолов қўлга олинди. Фуқаро Ф.Камолов 7 минг долларни 57,5 миллион сўмга алмаштирмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Наманган вилояти МХХ бошқармаси тезкор ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан ҳамкорликда махсус операция ўтказилди. Бунинг натижасида бир нечта йирик валютафурушлар қўлга олинди.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда йирик валютафурушлардан бири қўлга олинди

Бундан ташқари, Наманганда 59 ёшли Жалолиддин Мўйдинов ва 26 ёшли Файзулло Абуазизов 6,9 минг долларни 56,3 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди. Кўздан кечириш натижасида уларнинг ёнида 17 минг Россия рубли ва 10 минг қозоқ тангаси борлиги аниқланиб, барча валюталар олиб қўйилди.

Яна бир ҳолат — Наманган вилояти Тўрақурғон туманида истиқомат қилувчи 49 ёшли Комилжон Юсупов 4,9 минг долларни 40,1 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.
Бош прокуратура департаментининг вилоят бошқармаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қийматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда МХХ махсус операциялар натижасида ўнлаб ноқонуний хорижий валютаси савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Бу чора-тадбирлар натижасида республикада "валюта қора бозори" фаолиятини сезиларли камайтиришга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0