Ўзбекистон енгил саноат экспорти соҳасида янги бозорларни ўзлаштиришда давом этмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМеждународная хлопковая выставка в Ташкенте
Международная хлопковая выставка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кечаю-кундузда Ўзбекистон дунё бўйлаб 40га яқин тўқимачилик корхоналарига эга. "Made in Uzbekistan" савдо белгиси остида маҳсулотлар дунёнинг 50дан зиёд давлатларига экспорт қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Енгил саноат экспорт соҳасининг етакчи тармоқларидан бирига айланди. Бу ҳақда куни кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган XIII Халқаро пахта ярмаркасида қайд этилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Экспорт таркибига тайёр тикувчилик тўқимачилик маҳсулотларининг янги турлари, моделлари, нақш трикотаж маҳсулотлари киритилган, корхоналар чет эл бозорларида ўз ўрнини мустаҳкамлаб келмоқда.

Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон пахтаси учун "яшил йўлак" ташкил қилади
Экспорт ҳажми 1,4 млрд. долларни ташкил қилса, ўтган йили экспорти юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар улуши жами 42 %ни ташкил этди.

Шу кечаю-кундузда Ўзбекистон дунё бўйлаб 40га яқин тўқимачилик корхоналарига эга. "Made in Uzbekistan" савдо белгиси остида маҳсулотлар дунёнинг 50дан зиёд давлатларига экспорт қилинмоқда. Улар орасида ЕИ мамлакатлари, МДҲ ва Лотин Америкаси, Корея Республикаси, Хитой, Сингапур, Эрон, Исроил, АҚШ ва бошқа давлатларни санаб ўтиш мумкин.

Сўнги йилларда Покистон, Грузия, Хорватия, Нигерия сингари қатор янги бозорлар ўзлаштирилди.

Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари Германия, Корея Республикаси, Россия, Беларус, Латвия ва бошқа давлатларда ўтказиб келинаётган халқаро ярмаркаларда фаол иштирок этиб келишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0