Иқтисод

Ўзбекистон илк бор АҚШга қовун экспорт қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПродажа дынь на продовольственном рынке
Продажа дынь на продовольственном рынке - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шунингдек, АҚШга умумий қиймати 5,1 миллион долларлик текстил, қуритилган мева ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилади

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. "Ўзтрейд" компанияси Ўзбекистон тарихида илк бор Америка бозорига сархил қовунлар етказиб берди, деб хабар берди Sputnik мухбири Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Россияга UzAgro бренди остида дастлабки мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатилди

Вазирликнинг маълумот беришича, бир тонна ҳажмидаги дастлабки партия Нью-Йоркдаги Uz-American Trade Corp савдо уйига жўнатилган.

Бундан ташқари, "Ўзтрейд" АҚШга умумий қиймати 5,1 миллион долларлик текстил, қуритилган мева ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзолади.

Қайд этиш жоиз, Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзтрейд" компанияси Нью-Йоркда яқиндагина савдо уйини очганди. Бунда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалга оширган сафарининг ўрни беқиёс.

Савдо уйи базасида ўзбек ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари шоу-руми фаолият кўрсатади. Савдо уйи экспорт ҳажмини ошириш ва Ўзбекистон маҳсулотларининг АҚШ бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0