Ўзбекистонга Санкт-Петербург губернатори келади

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишСовещание Ассоциации производителей оборудования "Новые технологии газовой отрасли" в Санкт-Петербурге
Совещание Ассоциации производителей оборудования Новые технологии газовой отрасли в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко Тошкент вилояти ҳокими билан учрашиб ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилганди

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ноябр ойида Тошкентга Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонасидаги манба.

Центр содействия мигрантам - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургда ишлаш учун патентни Ўзбекистоннинг ўзида олиш мумкин бўлади

Суҳбатдош ташрифнинг аниқ санаси ва режалаштирилган учрашувлар дастурига аниқлик киритмади. Унинг сўзларига кўра, бундан ташқари, йио охирига қадар вилоятлар даражасида қатор икки томонлама ташрифлар амалга оширилиши кутилмоқда.

"Айни пайтда савдо ваколатхонаси томонидан октябр-ноябр ойларидаги ишбилармонлик тадбирлари доирасида бизнес-миссияларнинг қатор расмий ташрифларига тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, ушбу даврда Санкт-Петербург губернатори Полтавченко раҳбарлигидаги маданий-ишбилармонлик миссияси, Ўзбекистонда Челябинск вилояти кунларини ўтказиш, Бошқирдистон, Оренбург вилояти, Олтой ўлкаси раҳбариятлари ташрифлари, шунингдек, Калининград, Омск, Владимир, Орлов, Ярослав ва бошқа вилоятлардаги Россия корхоналари бизнес-миссияларини ўтказиш режалаштирилмоқда", – деди суҳбатдош.

Унинг айтишича, Ўзбекистонга вилоятлар даражасидаги ташриф сўнгги марта 2011 йилда, яъни 6 йил илгари Тамбов вилояти губернаторининг ташрифи бўлган. 2017 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи давомида ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланганидан сўнг эса жорий йилнинг ўзида икки мамлакат вилоятлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар ташрифи саккиз марта амалга оширилди. Йил охирига қадар яна бешта ташриф режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0