Москвада муштлашув: тожиклар ва ўзбеклар парковкани бўлишолмади

© Sputnik / Максим БлиновПолицейский патруль
Полицейский патруль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуйи Тагилда автомобиллар тўхташ жойи - парковка учун мигрантлар ўртасида йирик муштлашув юз берди. Ҳодиса иштирокчилари Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Қуйи Тагил вилояти Дзержинск туманидаги "Спутник" бозори ёнида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон маҳаллий ОАВларга таянган ҳолда.

Массовая драка на Хованском кладбище в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада ўзбеклар ва арманлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Йирик кўламдаги тўполонни бостириш учун бир нечта полициячилар нарядлари ва ОМОНчиларни чақиришга тўғри келган.

Хабарларга кўра, мигрантлар автомобиллар тўхташ жойи — парковкани бўлишолмаган. Юз берган ҳодисадан сўнг етти нафар шахс полиция бўлимига олиб кетилган.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, тўполонда мигрантларни ажратмоқчи бўлган аёл жароҳатланган.

Айни вақтда юз берган ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 октябр куни Москвада тожикистонлик ва арманистонлик ишчилар ўртасида жанжал юз берган.

Ҳодиса жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари можаро арманистонлик ва тожикистонлик 20 нафар фуқаролар ўртасида рўй берганини аниқлаганлар. Муштлашувда бир киши жароҳатланган. Фуқарога воқеа жойида ёрдам кўрсатилган, у касалхонга ётишдан воз кечган.

Янгиликлар лентаси
0