Жамият

Ўзбекистон ривожланиш стратегиясига 6 мингдан ортиқ фуқаро ўз таклифларини киритди

© LoggaWigglerПлощадь независимости в Ташкенте
Площадь независимости в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролар томонидан таклиф қилинган энг яхши ғоялар 2018 йилги ривожланиш давлат стратегияси дастурига киритилади.

 

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Олти мингдан ортиқ фуқаролар 2017 йилда ўтказилган ислоҳотларга баҳо бериб, 2018 йилги Ўзбекистон ривожланиш стратегияси борасида ўз таклифларини киритишди, “Ривожланиш стратегияси” маркази матбуот хизмати хабарига асосан.   

“Сўровда иштирок этганлар 2017 йилги ислоҳотларга, умумий ҳисобда, ижобий баҳо беришди. Масалан, улар ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни қониқарли деб баҳолаб, ушбу соҳада амалга оширилган ташаббуслар орасида  кам таъминланган оилаларга арзон уйлар қуришни энг муҳим чора деб ҳисоблашади”, — дейилган хабарда.

Сўровда 17 ёшдан катта бўлган ўзбекистонликлар иштирок этган. Сўров ташкилот ва муассасаларда, вазирликларда, олий қўув юртларида ва маҳаллаларда олиб борилган. Сўров ўтказиш учун алоҳида веб сайт ишлаб чиқилган www.strategy.uz.

Республика аҳолиси томонидан таклиф қилинган энг яхши ғоялар 2018 йилги Давлат ривожланиш дастурига киритилади. Яқин орада улар 2017-2021 йилга Ҳаракатлар стратегиясининг махсус миллий комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала