Унутмаймиз, фахрланамиз, севамиз: Ислом Каримов ҳақидаги сайт ишга тушди

© SputnikСайт посвященный Исламу Каримову
Сайт посвященный Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёдгорлик мажмуаси сайтида Ислом Каримов таржима ҳоли ҳамда унинг қаламига мансуб асарлар, фотогалерея билан танишиш мумкин

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси сайти ишга тушди.

Президент Узбекистана Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон почтаси " Ислом Каримовга бағишланган почта маркаларини чиқарди

Биринчи Президент хотирасини, унинг мустақилликни қўлга киритишга, давлатчиликни қуришга қўшган улкан ҳиссасини ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек унинг меросини оммалаштириш ёдгорлик мажмуасининг асосий вазифаларига киради.

Мажмуа таркибига музей, илмий-тадқиқот ва таълим маркази, кутубхона ҳамда конференция зали киради.

Мажмуа ўз фаолиятини Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.

Ёдгорлик мажмуаси сайтида Ислом Каримов таржима ҳоли ҳамда унинг қаламига мансуб асарлар, фотогалерея билан танишиш мумкин. Сайтдаги маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилган.

Янгиликлар лентаси
0