Жамият

Жасур мард бола эди, у врачлар хатоси туфайли ҳаётдан кўз юмди - Ислом Тўлаганов

© SputnikИслом Тулаганов
Ислом Тулаганов - Sputnik Ўзбекистон
Бугун ўтказилаётган суд мажлисида айбланувчи Исломбек Тўлагановга ҳимоя нутқини сўзлаш ҳуқуқи ҳамда сўнгги сўз берилди

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Жасур Иброҳимов ўлимида айбланиб, қамоққа олинган Исломбек Тўлаганов 27 октябр куни бўлиб ўтган суд мажлисида ҳимоя нутқини сўзлар экан, ўз адвокатлари томонидан айтилган барча гапларга тўлиқ қўшилишини маълум қилди деб хабар берди суд залида бўлган Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Абдужалил Расулов - отец Ислома Тулаганова, обвиняемого в деле об убийстве Жасура Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Жасур Иброҳимов иши бўйича Исломбек Тўлагановнинг отаси кўрсатма берди
Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтган суд мажлисида жабрланувчи ва айбланувчи томонларнинг адвокатлари сўзга чиқишди. Жабрланувчи томоннинг адвокати Лола Исмоилова прокурор айблов хулосаларига эътироз билдириб, судьядан максимал чора кўришни сўраган бўлса, Исломбек Тўлагановни ҳимоя қилаётган икки нафар адвокат ўз ҳимоячиларининг рўй берган фожиада айбсизлигини исботлашга уриндилар ҳамда судьядан айбланувчини суд залидаёқ озод қилишни сўрадилар.

Судья Исломбек Тўлагановга ҳимоя нутқини сўзлаш ҳуқуқини берди.

Ислом Тўлаганов ҳимоя нутқида адвокатлари томонидан айтилган ҳамма фикрларга қўшилишини маълум қилди.

Шундан сўнг айбланувчига сўнгги сўз берилди.

"Агар Жасурбекка нисбатан қасдим бўлганида, мен унга ўқишнинг ичидаёқ қўл кўтарган бўлардим. Мен унга жавоб қайтарардим. Мени ота-онам "Ҳеч кимни ҳафа қилма, уришма" деб, "Катталарга иззатда, кичкиналарга ҳурматда бўл" деб тарбия берган.

Мен уларнинг маслаҳатларига қулоқ солганман. 3-май куни бўлиб ўтган воқеадан жудаям қаттиқ пушаймонман, афсусдаман.

Бўлиб ўтган воқеадан кейин ўзимни ҳеч ҳам кечиролмайман. Ҳурматли раислик этувчи, ҳурматли халқ маслаҳатчилари.

Жасурбек Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Жасур Иброҳимов иши: прокурор Ислом Тўлаганов учун 6 йил сўради
Иккинчи сонли касалхона врачлари тўғри ташхис қўйиб, сифатли тиббий ёрдам кўрсатганида, Жасурбек вафот этмаган бўларди. Жасурбек мард инсон эди. У билан салом-алигимиз яхши эди. У ерда 2-сонли (касалхона) врачларининг ҳам айби жуда кўп.

Мен экспертиза хулосаси билан яхши танишиб чиққанман.

Ҳурматли раислик этувчи, халқ маслаҳатчилари!

Менга жазо тайинлашда, Жасурбекка нисбатан қасдим бўлмаганини, фожиа бўлишини ўйламаганим, ёшимни, илгари судланмаганимни инобатга олиб, адолатли жазо тайинлашларингизга ишонаман", — деб ўз сўзига якун ясади Тўлаганов.

Ушбу жиноят иши бўйича суд ҳукми душанба, 30 октябр куни эълон қилинади.

Жасурбек Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимовни муштлашувдан кейин уйига олиб борган ҳайдовчи қидирилмоқда
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасур Иброҳимов шу йилнинг 1 июн куни Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ушбу жиноий иш юзасидан давлат айбловчиси Бахтиёр Акромов Иброҳимовнинг ўлимида айбланаётган Исломбек Тўлагановни Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3 қисми "д" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, Жиноят Кодексининг 85-моддасига асосан унга олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, тайинланган жазони умумий тартибдаги колонияда ўташни белгилашини сўраган.

Бугунги суд мажлиси тафсилотлари Sputnikда яқин соатларда ёритилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала