Жамият

Мирзиёев ва Рогозин ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

© TelegramШавкат Мирзиёев 27 октября принял Дмитрия Рогозина
Шавкат Мирзиёев 27 октября принял Дмитрия Рогозина - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти ва Россия ҳукумати раиси ўринбосари мамлакатлар ўртасидаги сармоявий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 октябр куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Рогозинни қабул қилди.

Вице-премьер РФ Д. Рогозин - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Россия ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин Тошкентга етиб келди

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Мамлакатлар етакчи корхона ва компаниялари ўртасида истиқболли қўшма дастур ва инновация лойиҳаларини жадал ривожлантиришга қаратилган саноат кооперациясини мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

Дмитрий Рогозин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди, Россия президенти Владимир Путин ва ҳукумат раиси Дмитрий Медведевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала