Жамият

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги йўл ўтказгични кўздан кечирди

© Пресс-служба президента РУзАвтомобильный мост в Ташкенте
Автомобильный мост в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ушбу йўл ўтказгич одамларга қанчалик манзур бўлгани, транспорт ҳаракати ва хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатгани билан қизиқди

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчалари кесишган жойда қурилган йўл ўтказгични бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Илгари пойтахт марказидан Фарғона йўлига чиқиш ёки аксинча бу йўлдан марказга келиш учун транспорт воситалари ортиқча бир неча километр юришга мажбур бўларди. Президент 25 март куни бу ерда бўлиб, йўл ўтказгични реконструкция қилиш ва унинг бир қисмини янгидан қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Яқинда ушбу кўприкнинг фойдаланишга топширилгани ҳайдовчиларга катта қулайлик яратди, ҳаракат хавфсизлигини таъминлади.

Тошкентда ыурилган янги кўприк - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги кўприк очди

Йўл ўтказгичнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинди. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан барпо этилди. Икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилди.

Шавкат Мирзиёев ушбу йўл ўтказгич одамларга қанчалик манзур бўлгани, транспорт ҳаракати ва хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатгани билан қизиқди. Бундай кўприкларни пойтахтнинг бошқа жойларида ҳам қуриш, бунда аввало, хавфсизлик талабларига риоя этиш зарурлигини таъкидлади.

Президент кўприк атрофини ободонлаштириш, пойтахт қиёфасига мос замонавий бинолар қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида кўприксозлик бўйича кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала