Жамият

Афғонистонда юз берган ер қимирлаши Тошкентда ҳам сезилди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сейсмологлар хабарига кўра унинг Тошкентда 28 октябрь 3 балли ер қимирлаши с езилган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер қимирлаши сезилмаган.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 28 октябрь куни Афғонистонда юз берган ер қимирлашининг таъсирини сезди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Тошкнт” сейсмологик станцияси қайд этишига кўра, ер қимирлаши эпицентри Тошкентдан жануби-шарқий йўналишда 535 км масофада, Афғонистон Республкаси ҳудудида  жойлашган бўлган.  

“Ер қимирлаши магнитудаси эпицентра М=5,7 баллни ташкил қилди. Тошкентда ҳис этилган ер ости силкинишлари кучи 3 баллни ташкил қилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер қимирлаши сезилмади”, — дейилган сейсмостанция хабарида.

Олимлар фикрига кўра, ер қимирлаши одатда тектоник плиталар бир-бирига туташган ҳудудларда содир содир бўлади. Ер шари бир неча улкан плиталардан иборат бўлиб улар бир-бирига нисбатан доимий равишда ҳаракатланиб туради. Тектиник плиталар бир-бирига тўқнашган жойлари ер қимирлаши эпицентрига айланади. Ушбу теория ҳақиқатг яқин эканига қуйидаги харита ҳам далил бўлиши мумкин. Унда 1963 йилдан 1998 йилга қадар содир бўлган ер қимирлашлар эпицентрлари кўрсатилган.

 

Янгиликлар лентаси
0