Ҳодисалар

Шимолий Корея урушга тайёргарлик кўрмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГорода мира. Пхеньян
Города мира. Пхеньян - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Пойтахтдан узоқда жойлашган аҳоли пунктларида электр чироқлари ўчирилиб, оммавий эвакуация машқлари бажарилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Шимолий Корея аҳолини омавий эвакуация қилиш бўйича машқлар ўтказмоқда, бу урушга тайёргарлик белгиси бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Daily Mail нашри.

Ўтган ҳафта двавомида марказдан узоқда жойлашган кичик аҳоли пунктларида тунги вақтда электр чироқлари ўчирилган. Бу душманга ўзини ошкор қилмаслик учун, яъни маскировка мақсадида қилинган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги ўқув-машғулотлари АҚШ ва КХДР орасида вазият кескинлашган бир вақтда бўлиб ўтмоқда. Шимолий Корея АҚШ тайзиқидан қўрқиб ўзининг ядровий ва ракета қуроллари сонини оширмоқда.

КХДРда охирги марта ана шундай ўқув-машғулотлари 2013 йилда ўтказилган эди.

Янгиликлар лентаси
0