Ҳодисалар

Нотинч Украина - Саакашвили янги президент сайлови ўтказишга даъват қилмоқда

© Sputnik / Павел Паламарчук / Фотобанкка ўтишДорожный знак, обозначающий территорию Украинского государства
Дорожный знак, обозначающий территорию Украинского государства - Sputnik Ўзбекистон
Украина миллатчилари Порошенконинг Roshen фабрикасининг йўлини блоклаб олишди, пойтахтда эса Саакашвили янги президент сайлашга даъват қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. "Озод этиш" ("Визволення") радикаллар ҳаракати аъзолари шанба куни Винницада жойлашган, Украина президенти Петр Порошенкога тегишли бўлган Roshen ширинликлар фабрикасининг йўлини тўсиб қўйишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу ишни амалгат ошириш учун бир гуруҳ радикаллар Киевдан Винницага атайлаб келишган.

"Президент давлат вазифаси ёки бизнесдан биттасини танлаши керак", — дейилган уларнинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган талабида. Шунингдек, активистлар шунингдек Порошенкога тегишли бўлган компания товар ва хизматларидан воз кечишни талаб қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йил Украинанинг амалдаги президентига тегишли бўлган 100 дан ортиқ компаниялар даромади 1 миллард доллардан ошди. Украинанинг энг бой кишиси ҳалигача Риант Ахметов бўлиб қолмоқда. Унинг даромади ўтган йилда 6,9 млрдни ташкил қилди.

Украинада бугунги кун турли воқеаларга бой бўлди. Одессада қора ниқоб кийган шахслар ҳарбий қисмга кириб у ердан ҳарбий мулкни олиб чиқиб кетишди. Саакашвили эса Киевда 400 кишилик намойиш тўплаб Украинада муддатидан олдин президент сайлови ўтказишни талаб қилди. Хабарда айтилишига кўра Украинада Саакашвилини қўллаб қувватлаётган кишилар аксарият украина миллатчилик ташкилотлари аъзолари бўлиб, улар Россия билан муносабатларни бутунлай тўхтатиб қўйишни ҳам талаб қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала