Жамият

Ўзбекистон ҳаво йўллари қишги жадвалга ўтиб парвозлар сонини оширди

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бу йилги қишги мавсумда Ўзбекистон ҳаво йўллари бир неча йўналишларга парвозлар сонини ошириб, янги йўналишларни ҳам йўлга қўйди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. "Узбекистон хаво йуллари"  29 октябрдан бошлаб, парвозларни қишги жадвал бўйича амалга ошира бошлайди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Қишги масумда Миллий авиакомпания бир қатор йўналишлар бўйича парвозлар сонини оширмоқда. Ундан ташқари Самарқанд аэропортидан янги йўналишлар йўлга қўйилмоқда.

Самарканд-Истанбул-Самарканд йўналишида янги йўлга қўйилган парвозлар 30 октябрдан ҳар душанба, 16 ноябрдан эса ҳар пайшанба амалга оширила бошлайди.

Шунингдек, МАК Амритсарга парвозлар сони ҳафтасига 2 маротаба, Сеулга – 5 маротаба, Олма-Отага – 7 маротабагача оширилганини хабар қилди.

Янги қишги жадвал 2018 йилнинг 24 мартига қадар амал қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0