Ҳодисалар

Наманганда МХХ қўлга олган валютафуруш 7 минг долларидан айрилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишПроверка долларов на подлинность
Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
МХХ бутун республика бўйича хорижий валютани ноқонуний сотиб олаётган ва сотаётган валютачиларни қўлга олишда давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида навбатдаги ноқонуний валюта операциясини амалга оширишга қаратилган хатти-ҳаракатнинг олди олинди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" телеканали.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
МХХ Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти
Видеорепортажда ҳикоя қилинишича фуқаро Фахриддин Камолов 7 минг АҚШ долларини 8220 сўмдан, жами 57 миллион 540 минг сўмга сотаётган вақтда ушланган.

Барча пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Валютафурушнинг сўзларига қараганда у илгари валютафурушлик билан шуғулланган бўлсада, Ўзбекистон президенти фармонидан кейин бу ишни тўхтатган, аммо сўм керак бўлгани учун ўзидаги хорижий валютани сотаётган маҳалда қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда МХХ махсус операциялар натижасида ўнлаб ноқонуний хорижий валютаси савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Бу чора-тадбирлар натижасида республикада "валюта қора бозори" фаолиятини сезиларли камайтиришга эришилди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала