Ўзбекистонда ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериш бошланди

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сум
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
27 октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказида дастлабки 11 та ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича сертификатлар топширилди

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар беришни бошлади. Бу борада Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу банк матбуот хизмати хабарига асосан.

Кам таъминланган оилаларга 15 млн. сўмгача микрокредитлар берилади

Хабарда айтилишича, ушбу меморандум доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш, ҳамда ёшлар тадбиркорлиги ривожланишини янада рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида ёшларга банк талаблари асосида имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган.

Ёш тадбиркорлар ТИФ Миллий банкдан имтиёзли кредитлар энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваргача (74,8 млн сўм), шу кунги МБнинг қайта молиялаш ставкаси (14%) асосида олиш мумкин.

27 октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказида дастлабки 11 та ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича сертификатлар топширилди.

Янгиликлар лентаси
0