Дунёда

Telegram терроризм билан боғлиқ бўлган 8,5 минг дона канал фаолиятини чеклаб қўйди

Telegram яратувчиси Павел Дуров дастурдан фойдаланиш бўйича умумий қоидаларни айтиб ўтди

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Telegram октябр ойида 8,5 минг дона канал иш фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда мессежер яратувчиси Павел Дуров маълум қилди. "Комсомольская правда" нашри хабарига асосан.

Павел Дуров - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Telegram асосчиси Павел Дуров ФБР босими ҳақида сўзлаб берди

Дуров сўзларига кўра, Telegramда зўравонликни барча шаклларда тарғиб қилиш тақиқланади.

Дастурчи фойдаланувчиларга юкламадан фойдаланишнинг умумий қоидаларини эслатиб ўтди.

Telegram орқали зўравонликни тарғиб қилиш ва тинч аҳолига зиён етказиш мумкин бўлган ҳаракатларга чорлаш "умуман мумкин эмас".

"Маҳаллий ҳукуматни танқид қилиш, амалдаги вазиятга норозилик билдириш ва сиёсий беллашувлар — бу яхши. Лекин зўравонликни тарғиб қилиш ва тинч аҳолига зиён етказиш мумкин бўлган ҳаракатларга чорлаш — мутлақо мумкин эмас", — деб таъкидлади Дуров ўзининг Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, сал илгарироқ октябр ойида Москва суди томонидан Федерал хавфсизлик хизматига ушбу дастур кодлари бўйича маълумотларни тақдим этмаганлиги ҳолати юзасидан Telegram мессежерини 800 минг рублга жаримага тортганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала