Ўзбекистон ТВсининг собиқ раҳбари автойўл қўмитаси раисига ўринбосар бўлди

© пресс-служба Госкомитета по автодорогамБывший глава Национальной телерадиокомпании Узбекистана Хуршид Мирзахидов
Бывший глава Национальной телерадиокомпании Узбекистана Хуршид Мирзахидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хуршид Мирзоҳидов шу йилнинг февралида 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ўрнига раҳбар этиб тайинланган ва август ойида лавозимидан бўшатилганди

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг собиқ раҳбари Хуршид Мирзоҳидов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Тошкентдаги телеминора - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон" ТРК раиси нега ишдан олинди?

У автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосар — "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Хуршид Мирзоҳидов 1995 йили Тошкент электротехника алоқа институтини радиоалоқа, радоиэшиттириш ва телевидение муҳандиси мутахассислиги бўйича, 2004 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси Олий бизнес мактабини бизнесни бошқариш магистри унвони билан тамомлаган.

У 1994—2015 йилларда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхоналарда турли лавозимларда ишлаган. Хуршид Мирзоҳидов 2009—2010 йилларда ЎзМТРК раиси биринчи ўринбосари, 2010—2012 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори биринчи ўринбосари сифатида ишлади.

Хуршид Мирзоҳидов шу йилнинг февралида 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ўрнига раҳбар этиб тайинланган ва август ойида лавозимидан бўшатилганди.

Янгиликлар лентаси
0