Самарқандлик фермерлар: пахта режасини бажариш мусобақа, шон-шуҳрат эмас

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишХлопкозаготовительный пункт в Таджикистане
Хлопкозаготовительный пункт в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар 30 октябрь куни мамлакат бош вазири А.Арипов олиб борган пахтани ёғин-сочин кунларга қолмай йиғиб-териб олишга бағишланган фавқулодда селектор йиғилишида иштирок этишган

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи бир гуруҳ фермер хўжаликлари раҳбарлари "Зарафшон" газетасида "Ёлғон рақам даромад эмас" сарлавҳали мақола орқали пахта режасини қўшиб ёзиш ҳолатига муносабат билдирди.

Чиновник выходит из кабинета - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти ҳокими пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинди

Мақолада ёзилишича, улар 30 октябрь куни мамлакат бош вазири А.Арипов олиб борган пахтани ёғин-сочин кунларга қолмай йиғиб-териб олишга бағишланган фавқулодда селектор йиғилишида иштирок этишган.

"Очиғи, йиғилишда айтилган гапларни тинглаб, суяги пахта далаларида қотган ва соҳада кўп йиллик тажрибага эга деҳқон-фермер сифатида бир жиҳатдан, уятдан юзимиз қизарди, иккинчи жиҳатдан, бундай қинғирликларни фош этган Президентимизга раҳмат айтдик", — дейилади мақолада.

Муаллифлар бу йил тарози жойлари ва пахта заводларида жамоатчилик назорати, электрон кузатувлар йўлга қўйилганини, пахта режасини бажариш бу – мусобақа, шон-шуҳрат эмаслигини, унинг замирида қишлоқ аҳлининг, қолаверса, бутун давлатнинг даромади, фаровонликнинг манбаи турганлигини таъкилашади.

"Ҳосилни увол қилиш, режа ижросига қўшиб ёзиш ўз оёғига болта уриш билан баробар. Биз бундай ножўя ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ва ҳамкасбларимизни бу хил нопокликка йўл қўймасликка чорлаймиз", дея якунланади мақола.

Янгиликлар лентаси
0