Ҳодисалар

Нью Йоркдаги террорчи ўзбекистонлик бўлиши мумкин

© Don EMMERT / AFPНью Йорк полицияси
Нью Йорк полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Кеча Нью-Йоркда содир бўлган терактда айбланаётган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда АҚШ ОАВлари.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Нью Йоркда 31 октябрда террорчилик амалга оширган пикап ҳайдовчиси Uber компанияси таксичиси бўлиб ишлаган, деб хабар қилмоқда CBS News телеканали.

© Don EMMERT / AFPСейфулла Соипов бошқарган кичик юк автомобили
Грузовик, которым управлял Сейфулло Саипов   - Sputnik Ўзбекистон
Сейфулла Соипов бошқарган кичик юк автомобили
Ўз навбатида Uber компанияси Сайфулло Саипов ҳақиқатдан ҳам компанияда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини ва унинг биографик маълумотлари текширувдан ўтганини тасдиқлашди. Айни дамда Uber ФБР ва бошқа хизматлар билан бўлиб ўтган террорчиликни тергов қилишда ҳамкорлик қилаётганини хабар қилган.

© AP Photo / Craig RuttleТерак содир бўлган жойдаги велосипедлар
Велосипеды на месте наезда грузовика - Sputnik Ўзбекистон
Терак содир бўлган жойдаги велосипедлар
Эслатиб ўтамиз, Сешанба 31 октябрь кечқурун, Нью-Йорк марказида, Манхэттенда, кичик юк автомобили (пикап) велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган ва мактаб автобусига бориб урилган. Оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган. Нью Йорк мэри Билл Де Блазио ушбу воқеани теракт деб атади.

© REUTERS / Brendan McDermidТеракт содир бўлган жойда полиция ва қутқарувчилар ишламоқда
Место наезда автомобиля в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Теракт содир бўлган жойда полиция ва қутқарувчилар ишламоқда

Ҳайдовчини полициячилар яралаган ва қўлга олган. АҚШ ОАВлари хабарига кўра, у 29 ёшли собиқ Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Саипов бўлиб чиққан. У АҚШга 2010 йилда Грин Карта орқали келган. Террорчининг автомобилида ушбу ишни "Исломий давлат" номидан амалга оширгани ҳақида ёзув топилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала