Ҳодисалар

Тошкент Нью-Йорк терактида гумон қилинаётган шахс ҳақидаги маълумотни текширмоқда

© Martin Speechley / NYPD via APСледователи и полицейские на месте наезда грузовика на велосипедистов
Следователи и полицейские на месте наезда грузовика на велосипедистов - Sputnik Ўзбекистон
Сешанба куни Нью-Йорк марказида содир этилган теракт оқибатида 8 киши қурбон бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик дипломатлар Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланланиб қўлга олинган, ОАВ маълумотларига кўра Ўзбекистон фуқароси дейилаётган шахс ҳақидаги маълумотни текширишмоқда, деб хабар берди РИА Новости Ўзбекистон ТИВ вакилига асосланиб.

Нью Йорк полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Нью Йоркдаги террорчи ўзбекистонлик бўлиши мумкин

Сешанба куни Нью-Йорк марказида, Манхэттенда, кичик юк автомобили (пикап) велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган ва мактаб автобусига бориб урилган. Оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган. Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио ушбу воқеани теракт деб атади.

АҚШ ОАВлари хабарига кўра, мазкур терактни содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сейфулло Соипов бўлиб чиққан. У АҚШга 2010 йилда грин карта орқали келган. Террорчининг автомобилида у у ишни "Ислом давлати" номидан амалга оширгани ҳақида ёзув топилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала