Ҳодисалар

Нью-Йоркда одамлар умрига зомин бўлган Сайфулло Соипов ҳақида нималар маълум

© St. Charles County Department of Corrections/KMOV via APФото подозреваемого в наезде на велосипедистов Сайфулло Саипова
Фото подозреваемого в наезде на велосипедистов Сайфулло Саипова - Sputnik Ўзбекистон
Нью-Йорк ҳокимиятининг таъкидлашича, у грин-карта ютиб олган ва 2010 йилда АҚШга келган

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Нью-Йоркда юк машинасида велосипедчилар устига бостириб борган Сайфулло Соипов ким?

Следователи и полицейские на месте наезда грузовика на велосипедистов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
АҚШлик профессор: Лас-Вегасдаги қирғинда "терроризм" сўзи тилга олинмаганди

Нью-Йорк ҳокимиятининг таъкидлашича, у грин-карта ютиб олган ва 2010 йилда АҚШга келган. Охирги вақтда у Uber такси хизматида ишлаган. Соипов юк машинасини ҳужум уюштирган куни Нью-Жерсидаги Home Depot компаниясидан ижарага олган. У одамларга ҳужумни "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи номидан амалга оширгани ҳақида ёзув қолдирган.

У ҳужум қилганидан сўнг қочишга уринган, аммо Райан Нэш исмли полициячи унингқорнига ўқ отиб яралаган.

"Соипов қўриқланмоқда, у операция қилиниши керак", — деб маълум қилган шаҳар ҳокимияти Heavy нашрига.

Сайфулло Соипов Google+ ижтимоий тармоғида саҳифасига эга бўлган. Саҳифада у 2012 йилда Бруклиндаги рус ресторани ва европа кафесига боргани ҳақидаги маълумот бор холос. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари унинг Facebookдаги саҳифасини ҳам топишди, бироқ у ерда автомобилларнинг суратларидан бошқа ҳеч нарса чиқмади.

Унинг дўсти Қобилжон Маткаров журналистларга унинг "яхши йигит" эканлигини, унга ўз укасидек муносабатда бўлганлигини, Соиповнинг бирор гуруҳга алоқадор эканлигини билмаслигини ва "у Америкада яшаётганлигидан хурсанд эканлигини, АҚШни яхши кўришини" айтган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала