Ҳодисалар

Трамп: Сайфулла Саиповга ўлим жазоси берилиши керак!

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишДональд Трамп на пресс-конференции в Москве
Дональд Трамп на пресс-конференции в Москве - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президентининг ушбу сўзларни, Саипов касалхона палатасига ИД байроғини осишни сўраганидан кейин, ўз Твиттерида ёзган.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Америка Қўшма штатлари президенти Дональд Трамп ўзининг Twitterида  - Сайфулла Саипов ўлим жазосига лойиқ деб ёзди.

"Нью Йорклик террорчи ўз палатасига ИД* байроғини осишни сўради. У 8 кишини ўлдирди яна 12 кишини оғир яралади. Бунинг учун унга ўлим жазоси берилиши керак!", — деб ёзди Трамп ўз Twitterида.

​ФБР хабарига кўра Саипов террорчиликда айбланмоқда ва унга бир умрлик қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси берилиши мумкин. У террорчилик учун атайлаб Хэллоуин кунини танлаган, чунки ушбу кунда кўчада одамлар кўпроқ бўлишини билган. Саипов айтишига қараганда, террорчилик қилишга уни ИДнинг тарғиботи ундаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала