Ҳодисалар

Ўзбекистон махсус хизматлари Соипов ҳақида батафсил маълумот берди

© REUTERS / Brendan McDermidСледователи находятся рядом с грузовиком Home Depot, который наехал на людей на велосипедной дорожке в нижнем Манхэттене в Нью-Йорке
Следователи находятся рядом с грузовиком Home Depot, который наехал на людей на велосипедной дорожке в нижнем Манхэттене в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
АҚШга борганидан кейин Сайфулла Соипов одамови бўлиб қолган, радикал гуруҳларнинг таъсири остига тушган

ТОШКЕНТ,2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари 31 октябр куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Сайфулла Соипов террорчилик хуружи содир этишда гумон қилинганлиги ҳақидаги тахминни тасдиқлади. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Дональд Трамп на пресс-конференции в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп: Сайфулла Саиповга ўлим жазоси берилиши керак!

Маълумотларга қараганда, Соипов Сайфулла Ҳабибуллаевич 1988 йил 8 февралда Тошкентда туғилган. 2005 йили касб-ҳунар коллежини тамомлаган, 2005-2009 йиллари Тошкент Молия институтида ўқиган. Олий ўқув юртини тамомлаганидан сўнг пойтахтдаги "Саёҳат" меҳмонхонасига ҳисобчи бўлиб ишга жойлашган.

АҚШга кетгунига қадар С.Соипов жиноий жавобгарликка тортилмаган ва умуман ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътиборига тушмаган.

У 2010 йили "грин кард" лотереясини ютган ва ўша йилнинг ўзида АҚШга жўнаб кетган. Сўнгги бир неча йил давомида у АҚШда вақтинча истиқомат қилаётган ўзбекистонлик аёл билан фуқаролик никоҳида бўлган. Ўшандан буён С.Соипов Ўзбекистонга бирон марта ҳам келмаган, ҳозир ҳам Тошкентда яшайдиган ўз ота-онаси билан кўришмаган.

С.Соипов АҚШда бўлиши даврида Ўзбекистоннинг дипломатия ваколатхоналарида консуллик ҳисобида турмаган, ҳолбуки амалдаги юридик меъёрларга мувофиқ консуллик ҳисобида туриши лозим бўлган.

Посольство США - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
АҚШ элчихонаси Мирзиёевга ташаббуси учун миннатдорлик билдирди

"Маҳалладаги қўшнилари С.Соиповга жуда ижобий таъриф беришди: уларнинг айтишларича, у ҳеч қандай шубҳа уйғотмаган, бошқаларга нисбатан доимо ўзини вазмин ва самимий тутган. Фаровон оилада тарбия кўрган. Ота-онаси анъанавий исломга эътиқод қилади ва ҳеч қачон қандайдир экстремистик оқимлар билан алоқада бўлишмаган", — дейилади хабарда.

АҚШга борганидан кейин Сайфулла Соипов одамови бўлиб қолган, радикал гуруҳларнинг таъсири остига тушган. Бу ҳақда АҚШ ОАВ ҳам уни билган одамларнинг фикрларига таяниб шундай хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампга йўллаган таъзияномасида Нью-Йорк шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Президент Ўзбекистон томони ушбу террор ҳаракатини суриштирув ишларига кўмак кўрсатиш учун бор куч ва воситаларини ишга солишга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала