Шавкат Мирзиёев Медведев билан музокаралар ўтказмоқда

Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтаётган учрашув натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Айни дамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон Сенати биносида учрашув ўтказишмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Россия орасида бир неча икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Ундан олдин Дмитрий Медведев Тошкентдаги Мустақиллик майдонида жойлашган  "Мустақиллик ва инсонпарварлик" монументи пойига гуллар қўйди.

Официальный визит премьер-министра РФ Д. Медведева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир Арипов Медведев билан учрашув ўтказди

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Тошкентда Россия делегациясининг ташрифи бўлиб ўтмоқда. Делегация таркибига бош вазир биринчи ўринбосари Игорь Шувалов, ўринбосари Дмитрий Рогозин, Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, Савдо ва саноат вазири Денис Мантуров ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевлар кирган.

Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашуви бўлиб ўтган.Ундан сўнг “Бугун ҳақиқатдан ҳам жуда кўп ҳужжатлар имзоланади”, — деди Медведев.

“Келажакда ушбу ҳужжатлар бизнинг иқтисодларимиз ҳамда ва ўзаро ҳамкорлигимиз янада ривожланишига ҳисса қўшади”, — деди Арипов учрашув якунида.

Расмий учрашувлардан сўнг Дмитрий Медведев Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари учрашувида иштирок этади.

 

Янгиликлар лентаси
0