Жамият

Бир аҳмоқ қилмишини бутун миллат билан боғлаш нотўғри - АҚШ дипломатлари

© Don EMMERT / AFPГрузовик, которым управлял Сейфулло Саипов
Грузовик, которым управлял Сейфулло Саипов - Sputnik Ўзбекистон
Америкалик дипломатлар Нью Йоркда бўлиб ўтган мудхиш террористик хужумдан кейин ўзбекистонликлар ҳақида фикр ўз фикрларини билдиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Америка Қўшма Штатларда истиқомат қилиб келаётган блогер Нодир Зокиров Facebookдаги саҳифасида Ўзбекистон билан яхши таниш бўлган америкалик дипломатларнинг фикрлари билан бўлишган.

Нью Йоркда бўлиб ўтган мудҳиш террорчилик ҳужумидан кейин Ўзбекистонда ишлаган америкалик дипломат, ўзбекистонликлар ҳақида ўз фикрини билдирган.

Следователи находятся рядом с грузовиком Home Depot, который наехал на людей на велосипедной дорожке в нижнем Манхэттене в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистон махсус хизматлари Соипов ҳақида батафсил маълумот берди

"Бугун Ўзбекистон номи янгиликларда, афсуски, ижобий маънода эмас. ОАВлар, кечаги автомашина ёрдамида уюштирилган ва саккиз одамнинг умрига зомин бўлган хужум ҳақида ёзаркан, қотилнинг Ўзбекистондан кўчиб келганига урғу беришяпти.

2001 йил 11 сентябрь фожеаси юз берганда мен Тошкентда эдим. Ўшанда ўзбекистонликлар юртимизда бўлган фожеадан кейин бизга кўрсатган ҳамдардлик ва меҳр-оқибатни ҳеч эсдан чиқармайман. Ҳужум бўлиб ўтганидан бир неча соат ичида Америка элчихонаси гуллар ва ҳамдардлик мактубларига тўлиб кетган. Ўзбекистонликлар мен ва рафиқам билан кўришганда бўлган мудҳиш воқеа юзасидан афсусда эканликларини билдиришарди. Қурбон бўлганлар ичида ўзбеклар ҳам бор эди.

АҚШ грин карта лотереяси кўплаб ўзбекистонликлар бу ерга кўчиб келишига имкон яратади. Улар жуда меҳнаткаш, ватанпарвар одамлар ва улар бизнинг кўпмиллатли жамиятимизни янада бойитиб юришади. Бир аҳмоқ инсон қилмишларини у келиб чиққан миллат билан боғлаш нотўғри. Шунингдек, бу фожеадан фойдаланиб, грин карта лотереясига таҳдид солиш ҳам уятдир", — деб ёзган АҚШ дипломати Mark Asquino.

Яна бир Ўзбекистонда хизмат қилган америкалик дипломат ҳам ўз фиркларини қуйидагича билдирган.

"Ўзбекистон меҳр-оқибатли ва илиқ инсонлар яшайдиган гўзал мамлакат. Буни билишимга сабаб мен у ерда яшаганман. Мамлакат обрўси унинг энг зўр инсонлари билан белгиланади, энг ёмонлари билан эмас", — деб ёзган Facebook даги саҳифасида Casey Talk.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Нью-Йорк марказида, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулла Соипов юк автомобилида теракт уюштириган эди. Унинг оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10 дан ортиқ киши жароҳатланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала