Жамият

Рамзан Қодиров Ленин жасадини кўмишни таклиф қилди

© Sputnik / Саид Царнаев / Фотобанкка ўтишГлава Чеченской Республики Рамзан Кадыров
Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Қизил майдондаги Мавзолейдан жой олган Ленин танасини кўмиш борасида қизғин баҳс-мунозаралар Россия жамиятида ҳар йили кўтарилади. Аммо шу пайтга қадар сўнгги қарор қабул қилингани йўқ.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида совет давлати асосчиси — Ленин жасадини кўмишни таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Рамзан Кадыров посетил Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Рамзан Қодиров Имом Ал-Бухорий қабрини зиёрат қилди

Хабарда айтилишича, Ленин жасадини кўмиш тўғрисидаги қарорни — тарихда энг тўғри қарор бўлишини айтди. Бу масала Россия президенти Владимир Путин томонидан ҳал этилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Қизил майдондаги Мавзолейдан жой олган Ленин танасини кўмиш борасида қизғин баҳс-мунозаралар рус жамиятида ҳар йили кўтарилади. Аммо шу пайтга қадар сўнгги қарор қабул қилингани йўқ.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу масала бўйича журналистларга изоҳ берди. Жумладан, ҳозирги кунда Ленин жасадини дафн этиш масаласи Кремл кун тартибида йўқ. Ушбу масала ўта долзарбдир, лекин бу бўйича турли мазмундаги фикрлар мавжуд.

Яқинда Россия президентлик сайловларида ўз номзодини қўймоқчи бўлган Ксения Собчак ва Екатерина Гордон ҳам Қизил майдонидан Ленин жасадини олиб ташлаш таклифини илгари суришганди. Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко сўзларига кўра, совет йўлбошчиси жасадини кўмиш масаласи бўйича референдум ўтказилиши мумкин, лекин келгусида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала