Медведев: МДҲ давлатлари савдодаги тўсиқларни олиб ташлашлари даркор

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ Д. Медведев принял участие в заседании Совета глав правительств СНГ
Премьер-министр РФ Д. Медведев принял участие в заседании Совета глав правительств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра Ҳамдўстлик мамлакатларида товар алмашиш ҳажми чорак бараварга ошган

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзга чиққан Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ҳамдўстлик шундай кўринишдаги барча халқаро майдонлар ичида энг мустаҳкам ва пухта ишлаб чиқилган шартномавий асосга эга эканлигини таъкидлади.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Арипов: МДҲ ҳудудида тўлақонли эркин савдо зонасини ташкил этиш зарур

"Бу ўз мевасини бермоқда. Биринчи ярим йиллик якунларига кўра Ҳамдўстлик мамлакатларида товар алмашиш ҳажми чорак бараварга, учинчи давлатлар билан 27 фоизга ошган. Агарда бутун МДҲ маконида эркин савдо ҳудуди тамойилларини жорий этадиган бўлсак, бу савдо-иқтисодий муносабатларимизга янги туртки беради", — деди Россия бош вазири.

У шу билан бирга ҳозирда бу борадаги ишлар фаол олиб борилмаётганини, кўплаб тўсиқ ва бюрократик масалаларни ечиш зарурлигини қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0