Жамият

Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонда музокаралар ўтказади

© Sputnik / Виталий БелоусовРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
У "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси раҳбариятлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Саудия Арабистони энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Ҳалед ал-Фалеҳ бугун Тошкент шаҳрида ўтказиладиган МДҲ Электр энергетика Кенгашининг навбатдаги 51-йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда МДҲ вакиллари электр энергетикаси масалаларини кўриб чиқишади

Ташриф дастурига кўра, у шунингдек, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси раҳбариятлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кўзда тутилган.

Илгарироқ ТИВ Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғилишда тегишли вазирликлар раҳбарлари, МДҲга аъзо давлатларнинг энергетик компаниялари энергия тизимларида 2017-2018-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишлари ҳақида хабар берганди.

Бундан ташқари, ҳуқуқий-техник захиранинг уйғунлашуви ва амалий янгиланиш жиҳатлари, атроф-муҳитни асраш ва кўп томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги бошқа муҳим масалалари муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала