Жамият

"Ўзагроэкспорт" фермер ва деҳқонлардан анор ва хурмо сотиб олишини эълон қилди

© Sputnik / Асатур ЕсаянцГранат
Гранат - Sputnik Ўзбекистон
Анор бир килограмми 4 минг сўмдан 10 минг сўмгача, хурмо бир килограмми 2200 сўмдан 2600 сўмгача сотиб олинади

ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси таркибидаги "Ўзагроэкспорт" АЖ фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган анор мевасини харид қилишни бошлаётганини эълон қилди.

Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Россияга UzAgro бренди остида дастлабки мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатилди

Эълонга кўра, харид қилиниши мўлжалланаётган анор "аччиқ-дона", "казаке", "десертный" навларига тегишли бўлиши, ранги қизил, тўқ қизил, кўкиш-сариқ, мевалар бир хил катталикда бўлиши, қуёш нури қаттиқ таъсир қилмаган, қора доғ ва чизиқлари бўлмаган бўлиши шарт.

Анор мевалари тоифасига қараб (катта-кичиклиги, вазни) бир килограмми 4 минг сўмдан 10 минг сўмгача сотиб олинади.

Шунингдек, хурмо мевасига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилган: "Тамопон большой", "Вахш", "Зенжи-мару", "Таджикский" навлари бўлиши, ранги тилларанг-сариқ, тўқ сариқ, жигарранг, бир хил катталикда бўлиши ва қуёш нури қаттиқ таъсир қилмаган, қора доғ ва чизиқлари бўлмаган бўлиши шарт.

Хурмо меваси тоифасига қараб бир килограмми 2200 сўмдан 2600 сўмгача харид қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала