Жамият

Қирғизистон Ўзбекистонга картошка ва пишлоқ еткизиб беради

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишМешки с картофелем. Архивное фото
Мешки с картофелем. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ҳукумати қозоқ-қирғиз чегарасидаги муаммолар туфайли, ўз маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистондан картошка ва пишлоқлар, шунингдек, қурилиш тоши ва кўмир сотиб олишга тайёр, деди Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков, Nuz.uz хабарига асосан.

Қирзиғистон вазирининг сўзларига кўра, Алмазбек Атамбаев қозоқ-қирғиз чегарасидаги муаммолар туфайли, ҳукуматга маҳсулотларни сотиш учун альтернатив бозорлар топишни буюрган.

"Биз Тошкентда бир неча ҳужжатлар имзоладик. Яқин орада бизнинг тадбиркорларимиз ўз маҳсулотларини таклиф этишлари ва ҳамкор топишлари учун, ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан бизнес-музокаралар ўтказамиз. Хитой томони билан ҳам шундай музокаралар олиб борилмоқда", — деди Новиков.  

Вазир айтишига қараганда, Қирғизистон картошка, сут маҳсулотлари, сирлар, қурилиш тоши ва кўмир таклиф қилишга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала