Иқтисод

Ўзбекистон ҳунармандларининг экспорт фаолияти рағбатлантирилади

© Sputnik / /СтрингерВыставка ремесленников в рамках фестиваля "Мир глазами студента"
Выставка ремесленников в рамках фестиваля Мир глазами студента - Sputnik Ўзбекистон
Қўли гул усталарга ўз маҳсулотларини бозор ва супермаркетларда сотиши учун кенг имконият яратиш, агар улар хоҳласа ўз хонадонида дўкон очиши мумкинлиги таъкидланди

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Бундан буёғига Ўзбекистонда ҳунармандларнинг экспорт фаолияти рағбатлантирилади. Уларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, жумладан, банк ҳисобрақамларидан хорижий валютани нақд ҳолда олиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда таъкидланди.

Фонд имени Ислама Каримова совместно с Постоянным Представительством Узбекистана при ЮНЕСКО выпустил книгу Ренессанс узбекского шелка, посвященную многовековой школе ткачества по технологии икат - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ислом Каримов Фонди ўзбек ҳунармандлигига бағишланган китобни нашр этди
Йиғилишда халқ ҳунармандлиги ва амалий санъатини ривожлантириш, улар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳунармандлар марказлари фаолиятини кенгайтириш, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни харидорларга етказишни осонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Хусусан, қўли гул усталарнинг ўз маҳсулотларини бозор ва супермаркетларда сотиши учун кенг имконият яратиш зарурлиги, хоҳласа ўз хонадонида дўкон очиши мумкинлиги таъкидланди. Доимий савдо жойига эга бўлмаган, вақтинчалик жойларда савдо қилаётган ҳунармандларга савдо қилиш қоидалари асосида талаб этиладиган касса аппарати ва савдо терминалидан фойдаланиш ҳамда тижорат банкларига савдодан тушган нақд пулни инкассация қилиш талаблари ихтиёрий этиб белгиланади.

Йиғилишда берилган топшириқларга мувофиқ, ҳар бир вилоятда махсус кўргазма ва ярмаркалар ташкил этилиб, уларда ҳунармандлар бепул иштирок этади. Шунингдек, уларнинг хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма, фестиваль ва ярмаркаларда қатнашишига кўмаклашилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала