Жамият

Ўзбекистон ёшлари террорга қарши

© Sputnik / Татьяна МильковичXIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов
XIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов - Sputnik Ўзбекистон
Бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар 6 ноябрь куни #ЎзбЁшлариТерроргаҚарши ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқишга қарор қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Бугун бир гуруҳ ёшлар ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда #ЎзбЁшлариТерроргаҚарши ҳештеги остида интернет акцияси ўтказилмоқда, деб хабар қилди Ёшлар Иттифоқи матбуот хизмати.

Ташаббуснинг мақсади — “Ёшларни ёт таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларда юрт равнақига дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш, интернет тармоғида диний экстремизм мафкураси тарқалишининг олдини олиш”, — дейилган хабарда.  

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ёшларни билимли, ватанпарвар, юксак маънавиятли этиб тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Полицейские на месте наеда грузовика на велосипедистов в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Соипов иши" "ўзбек иши" эмас - Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази

Ёш авлод оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан мунтазам тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, хабарда охирги пайтларда фан ва техника ривожланиши туфайли, турли йўналиш ва оқимларга мансуб ғаразли кучлар ўз ғояларини интернет орқали тарғиб этишга ҳаракат қилаётгани боис, Ўзбекистонда ёшлага ўғил-қизларда интернетдан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор берилаётгани ҳам алоҳида айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Нью Йоркда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Саипов томонидан амалга оширилган мудҳиш теракт бутун дунёни ларзага солган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала