Жамият

Жиззах драма театрида Шароф Рашидов хотира кечаси бўлиб ўтди

© Sputnik / Рыков / Фотобанкка ўтишПервый секретарь ЦК КП Узбекистана Ш.Р.Рашидов
Первый секретарь ЦК КП Узбекистана Ш.Р.Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган тадбирлар доирасида Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Шароф Рашидов хотира кечаси ва концерт дастури бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Бугун куннинг иккинчи ярмида, Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ва концерт дастури бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Жиззахдаги Шароф Рашидов ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкали очилди

Хотира кечасида сенатор ва депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи-шоирлар, санъат ва маданият намояндалари, адибнинг авлодлари, фахрийлар, ёшлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этишди. 

Концерт дастурида Ўзбекистон санъат усталари томонидан миллий ашула ва рақслар, жаҳон санъатининг энг сара асарларидан намуналар ижро этилди.  Ушбу куй-қўшиқлар қалбларда Ватанга муҳаббат, ҳаёт сурури туйғуларини жўш урдирди.

Шароф Рашидов сўзи билан айтилувчи «Оламда гуллар яшар», «Ватан фидойиларига», «Дугоналар», «Ёр келур» қўшиқлари, Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг «Ўзбекистон дея аталур…», «Ёшлик чоғимда», «Кел, ассалом» шеърларига басталанган тароналар, халқ ашулалари, жаҳон санъатидан ижро этилган ария ва композициялар тингловчиларга бир олам завқ бағишлади.

Театр саҳна ортидаги улкан мониторда Шароф Рашидовнинг болалик ва ёшлик даврлари, уни вояга етказган ота-онаси сиймолари, ҳаёти, акс эттирилган лавҳалар намойиш этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала