Жиззахда Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди

© Sputnik / В. Чистяков / Медиабанкка ўтишБабрак Кармаль, Шараф Рашидович Рашидов
Бабрак Кармаль, Шараф Рашидович Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах шаҳрида Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига катта тайёргарлик кўрилган: кўча ва хиёбонлар байрамона безатилган

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги арафасида унинг оила аъзолари билан Жиззах Давлат Педагогика институтининг кичик мажлислар залида учрашув ўтказилди, деб хабар қилди Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Садулло Муродиллоев и Шараф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов сиёсий арбоб сифатида жаҳонда қандай обрўга эга бўлган? - Хос соқчи хотиралари
Тадбирда атоқли давлат арбоби, ёзувчи Ш.Рашидовнинг ҳаёт йўли, Ўзбекистон равнақи йўлидаги буюк хизматлари хусусида ёшларга маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида Шароф Рашидовнинг номини мангулиика муҳрланишида муносиб ҳисса қўшиш мақсадида унинг асарларини кўпроқ тарғиб қилиш, ҳаёт йўли тўғрисидаги ҳужжатли фильмларни аҳоли ва ёшлар ўртасидаги тарғиботига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир деган таклиф ва фикрлар иштирокчилар томонидан билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрига келди.

Янгиликлар лентаси
0