Дунёда

АҚШда Трамп кортежига ўрта бармоғини кўрсатган аёл ишдан ҳайдалди

© Brendan Smialowski / AFPВелосипедиска рядом с кортежем президента США Дональда Трампа в Стерлинге, Виргиния. 28 октября 2017
Велосипедиска рядом с кортежем президента США Дональда Трампа в Стерлинге, Виргиния. 28 октября 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Бриксмен фаолият юритган компания давлат буюртмаларини бажарган, демакки, ушбу сурат бизнесга ҳам зиён етказиши мумкин бўлган.

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп кортежига ўрта бармоғини кўрсатган америкалик аёл иш жойидан маҳрум бўлди, деб хабар қилмоқда Huffington Post.

Лидер ЛДПР Владимир Жириновский - Sputnik Ўзбекистон
Жириновский Трамп ва Тиллерсон билан IQ кўрсаткичида баҳслашмоқчи
Илгарироқ Оқ уй фотосуратчиси Трамп кортежига беҳаё ишорани кўрсатган велосипедчи аёлни суратда муҳрлаган эди. Сал кейин бу сурат ижтимоий тармоқларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарқалиб кетади.

Интернет фойдаланувчилари орасида америкалик аёлнинг бу ҳаракатини ҳақиқий "қаҳрамонлик" дея баҳолаганлар ҳам топилди.

Хабарда таъкидланишича, раҳбарият 50 яшар Жули Бриксменни суҳбатга чақиртириб, Америка президенти кортежига қаратилган беҳаё қилиқ акс этган фотосуратларини Twitter ва Facebookга жойлаган бу аёлга, у ижтимоий тармоқлар бўйича компания сиёсатини бузганлигини маълум қилган.

Бриксмен фаолият юритган компания давлат буюртмаларини бажарган, демакки, ушбу сурат бизнесга ҳам зиён етказиши мумкин бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала