Ўзбекистонда 7-8 ноябрь кунлари Интернет тармоғи вақтинчалик ишламаслиги мумкин

© Sputnik / Яков Андреев / Медиабанкка ўтишМонтаж вышек сотовой связи
Монтаж вышек сотовой связи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда "Ўзбектелеком" огоҳлантирмоқда

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Бугун, 7 ноябрь куни интернет эрталабдан секин ишлади, соат тахминан 13:50-14:40 оралиғида эса умуман ишламай қолди.

Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, Ўзбекистонни интернет билан таъминловчи марказий провайдер — "Ўзбектелеком" АК ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича изоҳ берган:

"Ўзбектелеком" акциядорлик жамияти қўшни давлатлар ҳудудларида режадан ташқари авария-тиклаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 7-8 ноябрь кунларида Интернет тармоғи вақтинчалик ишламаслиги мумкинлигидан огоҳлантиради.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз".

Янгиликлар лентаси
0