Аналитика

Революция – бу ёмон сўз

© Sputnik / РИА Новости / Фотобанкка ўтишВладимир Ильич Ленин выступает на открытии временного памятника Карлу Марксу и Фридриху Энгельсу на площади Революции. 7 ноября 1918 года.
Владимир Ильич Ленин выступает на открытии временного памятника Карлу Марксу и Фридриху Энгельсу на площади Революции. 7 ноября 1918 года. - Sputnik Ўзбекистон
Бугун 7 ноябрь “Октябр революцияси”нинг 100 йиллик юбилейи бўлиши мумкин эди, лекин аксарият ёшлар бугун Октябрь революцияси нима эканлигини билмайди. Хўш биз ушбу революцияга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik, Бекзод Раҳмонов. Октябрь революцияси  - улкан ҳудудда саводсизликни тугатган, жамиятнинг энг камбағал вакиллари учун катта имкониятлар яратган, фашизм устидан ғалаба қозонган, маданият, илм-фан соҳасида улкан ютуқларга эришган — Совет Иттифоқини яратди. 

Шу билан бирга Октябрь революцияси – собиқ Россия империясига улкан бахтсизликлар ҳам олиб келди. Орадан 100 йил ўтган бўлсада ушбу мавзуда баҳслар ҳалигача тинмаган.

Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Рамзан Қодиров Ленин жасадини кўмишни таклиф қилди

Биринчидан, Октябрь революцияси – бу ноқонуний, тажовузкорлик ҳаракати. Ҳозирги кунда уни террорчилик деб атаган бўлишарди. 2017 йилнинг (25 октябрида) 7 ноябрида Петроградда Қишки саройни ҳужум билан эгаллаб олишни — Ленин ва большевикларнинг ўзи ҳам “октябрский переворот”, яъни “давлат тўнтарилиши” деб атаган. Революция сўзи ушбу воқеалардан бир неча йил ўтиб қўлланила бошлаган.

Иккинчидан, ушбу “давлат тўнтарилиши”, ишчи-деҳқонлар  манфаати шиори остида бўлиб ўтган бўлсада, у ўша вақтдаги Россиянинг ташқи душманлари — Англия ва Германия манфаатларига ҳам хизмат қилган. Хусусан, Германия доимий равишда большевикларга молиявий ёрдам кўрсатиб уларни қўллаб-қувватлаб тургани — тарихий факт.

Учинчидан, “революция” туфайли давлат назорати сусайиб — турли жиноий гуруҳлар фаолияти авжига чиққан. Жиноятчилар, ёки қонунни писанд қилмайдиган кишилар катта-катта давлат лавозимларини эгаллаб олган. Бунинг оқибатида миллионлаб одамлар ноҳақ қамалиши ёки бутунлай ўлдириб юборилишига олиб келган  - “қатағон йиллари” ва ГУЛААГ лагерлари келиб чиққан.

Тўртинчидан, “Революция”– иқтисодий риавожланиш, замонавий корхоналар қуриш, сармоялар киритиш борасида мамлакатни 30-40 йил орқага суриб юборган. Россия Федерация Кенгаши аъзоси айтишига қараганда, ҳаттоки 1970 йилларда ҳам собиқ СССР Россия Империясининг  2013 йилдаги (Биринчи жаҳон уруши олдидан) айрим иқтисодий кўрсатгичларидан орқада бўлган.

Дорожный знак, обозначающий территорию Украинского государства - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Нотинч Украина - Саакашвили янги президент сайлови ўтказишга даъват қилмоқда

Бешинчидан, “Революция” туфайли Россия илмий-техник, маданий ривожланиш борасида бир неча ўн йиллаб орқада қолиб кетган. Даҳшатли очлик,  қатағонлар ва жиноятчилик авжиган чиққан жойда маълумки ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди. Устига устак — энг етук олимлар, мутахассислар, маданият арбоблари ва улкан сармоя эгалари – Революция туфайли Россияни ташлаб кетишга мажбур бўлишган. Кейинчалик, чет элда яшаб юриб улар улкан кашфиётлар, буюк адабий асарлар яратгани ҳам факт.

Олтинчидан, Революция туфайли Россия ҳудуди бир неча бор парчаланиб кетиш хавфи остида қолди. Россиянинг чет элдаги рақиблари бунга ўз ҳиссаларини қўшди, албатта. Бир томондан Германия ва Франция Россиянинг Ғарбий ҳудудларига кўз олайтирган бўлса, (натижада Финляндия Россиядан мустақиллика эришди), иккинчи томондан Англия Ўрта Осиё ҳудудида ўз таъсирини кучайтира бошлади. Бу Қирғизистон ҳудудида бир неча қўзғолонларга олиб келди.

Хўш, бугунги кунда ушбу Октябрь революциясига қандай муносабатда бўлиш керак?

Ҳар қандай революция ноқонуний, ғайри инсоний ҳамда давлат ва халққа улкан бахтсизликлар келтирувчи ҳодиса эканини эсда тутган ҳолда,  Октябрь революциясини – биринчидан — тарихий факт, иккинчидан – Россия ва собиқ Иттифоқ мамлакатлари ривожланиш йўлида содир бўлган улкан бурилиш деб билиш керак, холос. Буни унутмаслик керак.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин Россия ва ОДКБ давлатларида "рангли инқилоблар"га йўл қўймаслигини айтди

Афсуски, яқин ўтмишда шундай милсол кўз олдимизда бўлиши қарамасдан, бизнинг давримизда ҳам, чет эдлан туриб, собиқ Иттифоқ республикаларининг гоҳ унисида гоҳ бунисида революция уюштириш ҳаракатлари ҳали-ҳануз такрорланмоқда.

Украина бунга яхши мисол бўлиши мумкин. МДҲнинг энг бой, гуллаб-яшнаётган мамлакатларидан бирида 2014 йилда “демократия”, “коррупцияга қарши кураш” каби чиройли шоирлар остида, чет эллик мутахассислар ёрдамида амалга оширилган “революция” бугунги кунда ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатди. Мамлакатни қашшоқлик, уруш ва террорга қамраб олган. Устига-устак украина парчаланиб кетди — Қрим ва Донбассдан айрилди.  

Россияда ҳам революция уюштиришга жуда кўп уринишлар бўлмоқда. Бу ердаги мухолифат кучларига турли йўллар билан улкан молиявий ёрдам, гуёки “холисона” ОАВлар саҳифаларидан туриб “мафкуравий ёрдам” ҳам берилмоқда. Бунинг учун “миллатчилик”, “ирқчилик”, “демократия” каби турли ёт ғоялар ишга солинмоқда, ўша-ўша бизга яхши таниш бўлган “демократия”, “коррупцияга қарши кураш” каби шиорлар пеш қилиб олинган.

Мана сўнгги мисоллардан бири: куни кеча, 5 ноябрь куни Россияда “Халқ бирлиги” байрами арафасида 100га яқин киши ҳибсга олинди. Улар “Артподготовка” номли яширин ташкилот аъзолари бўлиб, байрам куни бир неча маъмурий биноларга ва полиция ходимларига ҳужум уюштирмоқчи бўлишган экан.

“Артподготовка” гуруҳ аъзолари айтишига қараганда, улар интернетда ўзларини бир неча миллион киши деб ҳис қилишган экан, лекин керакли вақтда майдонга бор-йўғи 40-50 киши чиққан. Гуруҳ бошлиғи эса чет элга қочиб қолишга улгурган.

Акция Русский марш в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Москва марказида полиция 200 кишини ҳибсга олди

Собиқ Иттифоқ республикаларини бир-бирига қайрашга қаратилган ҳаракатлар ҳам зимдан олиб борилмоқда. Масалан, интернетда бирор миллат вакили жиноят қилган бўлса, дарҳол унин бутун миллат билан қиёслаб, ўша миллатга тамға босишга ҳаракат қилаётган “троллар” ҳар қадамда учрамоқда. Ёки Facebookда ўзини қозоқча исм билан атаган кимса, ўзбеклар устидан мағзава ағдариб, низо келтириб чиқаришга ҳаракат қилиши ҳам тез-тез учрайдиган ҳолат, аслида у Прага ёки Киевда ўтирган бутунлай бошқа миллат вакили бўлиши мумкин.

Шунинг учун, оддий фуқаролар ўз тарихини билган ва уни ҳурмат қилган ҳолда, турли иғволарга берилмасдан, мустақил фикрига таяниб яшаса, давлат ва халқ фаровонлиги йўлида софдил меҳнат қилса – ҳаммаси яхши бўлади.

Россия ОАВларида эса, сўнгги вақтларда, буюк рус саркардаси Александр Невский 13 асрда ўз авлодларига васият қилиб қолдирган сўзлари тез-тез келтирилмоқда — “Ғарбда мудофаани кучайтириб, дўстларни Шарқдан изланг”…

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала