Ҳодисалар

МХХ аҳоли учун мўлжалланган газни талон-тарож қилиш ҳолатини аниқлади

© Sputnik / Яков Глинский / Фотобанкка ўтишГазовые баллоны
Газовые баллоны - Sputnik Ўзбекистон
Газ ташувчи автомашина ҳайдовчиси Қашқадарё вилоятидаги "Шуртаннефтегаз" корхонасидан суюлтирилган газни олиб, қайтаётганда йўл-йўлакай Самарқанд вилоятида хусусий газ қуйиш шохобчаларига сотиш ишлари билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. МХХ суюлтирилган газни талон-тарож қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Наманганда МХХ қўлга олган валютафуруш 7 минг долларидан айрилди

Хабарда айтилишича, бир неча ой давомида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Сардоба, Гулистон туман аҳолисига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш бўйича узилишлар бўлади.

Газ етказиб берилишига масъулият — "Ўзтрансгаз" АЖнинг Сирдарё вилояти филиали бўлган.

Юзага келган вазиятни батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида МХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

"Ўзтрансгаз АЖ Сирдарё вилояти филиали раҳбари Бахтиёр Эшонқулов, "Мирзаобод" газ тарқатиш шохобчаси етакчи мутахассиси Элёр Каримов, газ қуювчиси Жаҳонгир Султонов, шунингдек, вилоят газ таъминоти ҳайдовчиси Эркин Бутаев ўзаро олдиндан тил бириктириб, жиноий режа тузишади. Режага кўра, аҳоли учун мўлжалланган газни Самарқанд вилояти хусусий газ қуйиш шохобчаларига нақд пулга сотиш ишлари амалга оширилади", — деб таъкидлади Sputnik мухбирига МХХ вакили.

Талон-тарож қилишнинг режаси оддий. Жумладан, газ ташувчи автомашина ҳайдовчиси Эркин Бутаев Қашқадарё вилояти "Шуртаннефтгаз" корхонасидан газни олиб, қайтаётганда йўл йўлакай газни Самарқанд вилоятидаги хусусий газ қуйиш шохобчаларига нақд пулга сотиб юборади.

"Жиноий ҳаракатлар натижасида олинганпулларни ҳайдовчи "Мирзаобод" газ тарқатиш шохобчаси етакчи мутахассиси Элёр Каримовга беради. Каримов ўз навбатида корхона раҳбари Бахтиёр Эшонқуловга беради. Корхона раҳбари олинган пулларни барча иштирокчилар ўртасида тақсимлаб келади. Ҳайдовчи ҳар бир қатновдан 600 минг сўм, Каримов ва Султонов эса 1,5 миллиондан 3 миллион сўмгача олишган. Қолган пуллар эса Эшонқуловда қолади", — дейди МХХ ходими.

Наручники на двери клети - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкент вилоятида мактаб-интернат директори ногиронлар ҳаққини еб келган

Талон-тарож қилиш ҳолати яшириш мақсадида газ баллонларнинг маълум бир қисми, тўлиқ тўлдирилмаган ҳолатда аҳолига етказилган.

МХХ тезкор ходимлари ҳайдовчи Эркин Бутаевни жиноят устида қўлга олишади. Бутаев навбатдаги 20,2 тонна газни Самарқанд вилояти хусусий газ қуйиш шохобчаларига сотаётган пайтда қўлга олинди. Кейинчалик газ ташиш машинаси ҳужжатларни текшириш мақсадида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани "Сардоба" постида тўхтатилади. Машина салонида 23,8 миллион сўм ва 1 минг доллар борлиги аниқланди. Улар ашёвий далил сифатида олиб қўйилади.

Дастлабки тергов давомида жорий йил май-октябр ойлари давомида жиноятчилар томонидан ноқонуний равишда 265 тонна суюлтирилган газни Самарқанд вилоятидаги хусусий газ қуйиш шохобчаларига сотиб юборишган экан. Бунинг оқибатида давлатга 486 миллион сўм зиён етказилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент минтақавий бошқармаси томонидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 — (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) ва 209 — (мансаб сохтакорлиги) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала